Аҳоли хонадонларида қиш мавсумида наслли қўй ва эчкиларни парваришлаш

Аҳоли хонадонларида қиш мавсумида наслли қўй ва эчкиларни парваришлаш

Қўй ва эчкилар яйлов ҳайвони ҳисобланади. Уларнинг озуқа ҳазм қилиш тизими бошқа қишлоқ хўжалик ҳайвонлариникидан кескин фарқ қилади. Қўйлар ва эчкилар озуқага кам талабчан бўлади ва озуқа танламайди. Қўй ва эчкилар учун қиш фаслида қуйидаги озуқалар ишлатилади: ҳар хил ўтлар пичани, силос, илдиз мевали экинлар ҳамда саноатдан олинадиган омихта емлар, завод чиқиндилари, антибиотиклар ва витаминлар. Қўй ва эчкиларни озиқлантиришда уларнинг тирик вазни, ёши, жинси, маҳсулот бериши, йўналиши, физиологик ҳолати, ҳамда йилнинг мавсуми инобатга олиниб махсус меъёрлар белгиланиши лозим.

Наслли қўчқор ва такаларни қочириш мавсумида озиқлантиришга жуда катта эътибор бериш муҳимдир. Уларга кунига ўртача 2,0 кг ҳар хил ўтлар пичани, 0,9 кг омихта ем, 0,3 кг пахта шроти, 1,0 кг сабзи ва 2 дона товуқ тухуми бериш тавсия этилади. Наслли бўғоз совлиқларни ҳомиладорлигининг сўнгги 1,5-2,0 ойлиги бу ҳомиланинг она қорнида энг тез етиладиган, қўзи туғилгандаги тирик вазнининг 70 фоизини таъминлайдиган даврдир. Яхши озуқа эгиз туғадиган совлиқлар учун муҳимдир. Ҳомиладорликнинг сўнгги даврда 50-60 кг тирик вазнли она қўйга бир кунда 1,0 кг сифатли пичан ва 1 кг аралаш озуқалар берилади. Совлиқлар туққандан кейин эса 3 кг ҳар хил ўтлар пичани, 0,4 кг арпа ёрмаси, 0,4 кг маккажўхори ёрмаси ва 0,15 кг ош тузи берилади. 
Қўй ва эчкиларни саломатлигини асрашда касаллик қўзғатадиган иллат гўнг ва сийдик билан ифлосланган қўйхоналарни иложи бўлса тез-тез тозалаш керак. Қўйхона деворларини, пол ва шифтни оҳак билан дезинфекция қилиниши шарт. Қўй ва эчкиларни ўз вақтида касалликларни олдини олиш учун эмлаб туриш лозим.

 

 

Мақола муаллифи
Шаюсупов Бобир Баходирович
Қишлоқ хўжалиги фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Фермерлар мактаби Тошкент ҳудудий маркази
“Чорвачилик” модули амалиёт ўқитувчиси
(Мақолани юклаб олиш)

 


30.12.2022 | 2763