Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг сифат ва хавфсизлик кўрсаткичлари халқаро стандартларга мувофиқлигини таъминлаш

Бугунги кунда, органик қишлоқ хўжалиги — жаҳон тренди ҳисобланади. 2019 йилда органик қишлоқ хўжалиги бўйича халқаро бозорлардаги савдо айланмаси 96,7 млрд йеврони ташкил этиб, 71,5 млн гектар майдонда 2,8 млн ишлаб чиқарувчи ушбу фаолият тури билан шуғулланган.

Экспертларнинг баҳолашига кўра, дунё органик маҳсулотлари бозорида сўнгги 5 йил давомида йилига ўртача 15 фоиздан ўсишга эришилиб, 2022 йилда савдо айланмаси 212 млрд АҚШ доллари (жаҳон қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши умумий ҳажмининг 20 фоизи)ни ташкил этиши прогноз қилинган.
Органик қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти (FiBL) маълумотларига кўра, дунёнинг 103 та мамлакатида органик қишлоқ хўжалиги тўғрисида қонун қабул қилинган бўлиб, 6 та мамлакатда қонун ишлаб чиқилмоқда.
Органик қишлоқ хўжалиги тадқиқотлари институти (FiBL) ва Органик қишлоқ хўжалиги ҳаракати бўйича Халқаро Федерацияси (IFOAM)нинг Жаҳон органик қишлоқ хўжалиги статистикаси бўйича 2019 йилдаги нашрида Ўзбекистон Республикаси мева етиштириш бўйича қулай шароитга эга бўлган дунёдаги 10 та давлат қаторига киритилган ва республикамиз органик мева ишлаб чиқариш учун қулай ер майдонларига эга эканлиги қайд этилган.

   

Республикамиздаги «Sunny Fruit Production» МЧЖ томонидан 2017 — 2019 йилларда жами 1848 тонна органик майиз етиштирилиб, Россия Федерацияси, Франсия, Германия, Нидерландия, Италия ва Греция мамлакатларига майизнинг анъанавий турига нисбатан 14,7 фоизга юқори нархларда экспорт қилинган ва 4,1 баробар кўпроқ соф фойда олинган.
Шунингдек, 2019 йилда АҚШ бозорларида бир тонна органик пахта хом ашёси анъанавий турига нисбатан 155 доллардан 225 долларгача юқори нархларда баҳоланган. Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги тарихида ушбу амалиёт ўз ўрнига эга, яъни асрлар давомида шаклланган анъанавий сабзавотчилик ва боғдорчилик маданияти маҳаллий ўғитлардан фойдаланишни кўзда тутадиган биологик деҳқончилик тамойилларига асосланган. Бу генларни модификация қилиш технологияларини қўлламасдан, озуқавий қиймати юқори, ўзига хос таъм ва истеъмол хусусиятларига эга бўлган органик (экологик тоза) мева ва сабзавотларни етиштириш имконини беради.

Шунингдек, айни вақтда республикамизда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантириш учун қуйидаги қулай шароитлар мавжуд:
➢ заҳарли моддалар билан зарарланмаган экин майдонлари;
➢ томорқа хўжаликларида етиштирилган органик маҳсулотларни экспорт қилиш натижасида аҳоли даромадини ошириш имконияти;
➢ органик ишлаб чиқариш бўйича агрокластер, логистика ва кооперация тизимларини ривожлантириш натижасида аҳоли бандлигини ошириш имконияти;
➢ лабораториялар, назорат ва сертификатлаштириш тизимларини такомиллаштириш ҳисобига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини таҳлил қилиш имконияти;
➢ генетик модификацияланган организмлар (ГМО)дан ҳоли минтақалар.

Агросаноатни модернизациялаш бўйича амалга оширилаётган тадбирлар натижасида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажми тобора ортиб боряпти. Аҳолини йил давомида мева-сабзавотлар билан узликсиз таъминлаш мақсадида замонавий андозалар асосида иссиқхоналар бунёд этиш, боғлар, токзорлар майдонини кенгайтириш етиштирилган ҳосилни куз-қиш даврида сифатли сақлаш имконини берадиган омборхоналар барпо эканлиги қайд этилган. этиш сай-ҳаракатлари ҳам алоҳида эътибордаки, бу озиқ-овқат махсулотлари таъминотининг барқарорлиги, бошқача айтганда, аҳоли дастурхони фаровонлигига хизмат қилмоқда. Жумладан, мамлакатимиз ҳар йили 16-20 миллион тоннага яқин мева-сабзавот етиштирилмоқда. Аҳоли жон бошига қарийб 300 кг сабзавот, 75 кг картошка ва 44 кг узум тўғри келади. Бу халқаро нормаларга кўра мақбул деб ҳисобланадиган истеъмол меъёридан уч баробар кўпдир. 

Қулай шароит ва имкониятлар мавжудлигига қарамасдан, республикамизда органик қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга етарли эътибор берилмаётганлиги нафақат атроф-муҳитга, инсонлар саломатлигига, юқори сифатли маҳсулотларни ишлаб чиқаришга, балки ҳудудларнинг экспорт салоҳиятини ошириш ва географиясини кенгайтиришга ҳам салбий таъсир кўрсатмоқда.

Ўзбекистон Республикасида органик қишлоқ хўжалиги ва органик озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ривожлантириш консепсиясида қуйидаги жиҳатларга урғу берилган:

  • органик маҳсулотларни расмий кафолатлаш ва ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш, ишлаб чиқарувчиларнинг хорижий бозорларга киришини йенгиллаштириш ва экспорт географиясини кенгайтириш; қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг инвестициявий жозибадорлигини яхшилаш ва янги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш, қишлоқ аҳолисининг бандлигини ошириш;
  • соғлом овқатланиш имкониятини мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларининг юқори сифати ҳамда хавфсизлигини ошириш, атроф-муҳитга салбий таъсирларни камайтириш;
  • тупроқ унумдорлигини ошириш ва деградациясининг олдини олиш, экотизимнинг биологик хилма-хиллигини, экологик барқарорликни сақлаб қолиш, «даладан дастурхонгача» технологик схемаси бўйича сертификатлаштириш ва назорат тизимларини кучайтириш;
  • илмий-тадқиқот ишларини кенгайтириш ва малакали мутахассислар тайёрлаш ишларини жадаллаштиришга қаратилган.

Глобал G.A.P. стандард - йетиштирилган маҳсулотлар хавфсизлигини кафолатловчи тизим ҳисобланади. Глобал G.A.P. стандартининг бошқа стандартлардан асосий фарқи шундаки, ҳам йетиштирилган маҳсулотларнинг хавфсизлиги, ҳам озуқа, уруғлик ва тайёр маҳсулотгача бўлган бутун ишлаб чиқариш сиклининг хавфсизлиги билан баҳоланади.

Глобал G.A.P. - бу бирламчи маҳсулот учун ягона интеграциялашган стандарт бўлиб, унинг алоҳида модулларини турли хил товарлар гуруҳига, ўсимлик маҳсулотларини ишлаб чиқаришдан ҳайвонларни етиштиришга нисбатан қўллаш имконияти мавжуд. Глобал G.A.P. сертификатини олганингиздан сўнг, барча маҳсулотларингиз юқори сифатли ва фойдаланиш учун тўлиқ хавфсиз эканлигини маҳсулотингиз истеъмолчисига (ишлаб чиқарувчига, савдо тармоғига) кўрсатишингиз мумкин.
Ҳозирги кунда юртимизда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчи 260 дан ортиқ корхонада Глобал G.A.P. ҳамда Органиc стандартлари асосида сифат тизими жорий этилган ва улар халқаро даражада сертификатлаштирилган. 

 


Мақола муаллифи
Тўлқин Чамсиддинов
Биология фанлари номзоди
Тошкент давлат аграр университети
“Мева-сабзавотчилик ва узумчилик”
факултети декани

(Мақолани юклаб олиш)


19.12.2022 | 2807