Жорий мавсум Фермерлар мактаби ўқув дастурларида ўзгариш бўлади

Жорий мавсум Фермерлар мактаби ўқув дастурларида ўзгариш бўлади

       Жорий йилнинг 22-ноябридан Фермерлар мактаби 8-мавсум ўқув жараёнлари бошланмоқда.  Бу мавсумда ўқув дастурларида ўзгариш бўлади.  Олдинги мавсумларда барча мактабларда 5 та модул бўйича дарслар ташкил этилган бўлса,  бу мавсумда ўтказилган сўровнома натижаларига кўра,  тингловчиларнинг вақтларини тежаш ва соҳалар бўйича чуқурроқ билим олишлари учун ҳар бир мактабда 2 тадан модуллар ўқитилиши йўлга қўйилмоқда.  Ҳудудларнинг табиий иқлим шароитлари ва қишлоқ хўжалиги мавсумлари,  шунингдек,  тингловчилар ва соҳа мутахассисларининг таклифлари ўрганилган ҳолда,  ҳар бир ўқув даврида,  ҳар бир ҳудудда модуллар таркиби ўзгартириб борилади. 

8-мавсумда қуйидаги модуллар бўйича дарслар олиб борилади:

Андижон

1.  Боғдорчилик

2.  Сабзавот ва полизчилик

Нукус

1.  Чорвачилик

2.  Иссиқхона хўжалиги

Самарқанд

1.  Паррандачилик

2.  Узумчилик

Термиз

1.  Чорвачилик

2.  Иссиқхона хўжалиги

Тошкент

1.  Иссиқхона хўжалиги

2.  Паррандачили


21.11.2022 | 576