“Fermer maktabi” МЧЖ ўқув курслари битирувчиси, Ёш инноватор, С. Рустамованинг илмий ғоялари

 “Fermer maktabi” МЧЖ ўқув курслари битирувчиси, Ёш инноватор, С. Рустамованинг илмий ғоялари

Президентимиз Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 30-март санасида Қорақалпоғистон Республикасига ташриф буюрди. Давлатимиз раҳбари ташрифи доирасида ҳудудлар ривожи ҳамда аҳоли ҳаёти билан яқиндан танишиб, катта қизиқиш билан худуд ёшлар билан ҳам учрашди.
Ушбу ёш инноваторлар билан учрашувда Нукус ҳудудий “Fermerlar maktabi”нинг 2-мавсуми ҳамда “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” 3 ойлик ўқув курслари битирувчиси Севара Рустамова ҳам ўзининг илмий иш билан иштирок этди.
Муҳтарам Президентимиз С.Рустамова билан суҳбат жараёнида илмий ишга катта қизиқиш билдириб, унинг ғояларини қўллаб-қувватлади ва тегишли вазирлик ва идораларга топшириқлар берди.
С.Рустамова ҳозирда  Табиат ресурслари вазирлиги тасарруфидаги "Оролбўйи миллий табиат боғи"нинг илмий ишлар бўйича директор ўринбосари лавозимида фаолият юритиб келмоқда ва ўзининг илмий иш бўйича бир қатор изланишлар олиб бормоқда.

“Fermer maktabi” МЧЖ жамоаси С. Рустамованинг келгуси илмий ғояларини амалга оширишда катта ютуқлар тилайди.


01.04.2023 | 1364