8-мавсум битирувчиларига омад!

8-мавсум битирувчиларига омад!

Бугун 8-мавсум тингловчилари ўқув курсини муваффақиятли тамомладилар.  Жорий йилнинг 22-ноябрида Фермерлар мактаби 8-мавсум ўқув жараёнлари бошланиб,  бу мавсум олдинги мавсумлардан фарқли ўлароқ,  ўқиш формати 1 ойликка қисқарган ва ўтказилган сўровнома натижаларига кўра,  тингловчиларнинг вақтларини тежаш ва соҳалар бўйича чуқурроқ билим бериш мақсадида,  2 та модул бўйича ўқиш йўлга қўйилган эди.  Битирувчи тингловчилар ушбу қисқа муддат ичида мактабнинг салоҳиятли профессор-ўқитувчилар томонидан ўзларига етарли билим ва амалий кўникмаларни олиб ўз орзулари сари олға қадамлар қўйиб,  мақсадлари томон йўл олдилар. 

Барча битирувчиларимизга Бизнес режаларида ёритган бизнес ишларида омад ва зафарлар тилаб қоламиз! 



Битирув тадбиридан фото лавҳалар! 

 


24.12.2022 | 504