9-мавсум “Фермерлар мактаби” ҳудудларида амалиёт жараёнлари бошланди

9-мавсум “Фермерлар мактаби” ҳудудларида амалиёт жараёнлари бошланди

9-мавсум “Фермерлар мактаби” ўқув курсининг барча ҳудудларида амалиёт жараёнлари бошланди. Aмалиёт жараёнлари 2023 йил 15 февраль санасида тасдиқланган “Aмалиёт дастури”га мувофиқ, Республикамизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида кўзга кўринган етакчи ташкилотларида бўлиб ўтмоқда.

Тошкент “Фермерлар мактаби” тингловчилари Чорвачилик йўналиши бўйича Тошкент вилояти Қибрай туманидаги “Саман-Само” ҳамда “Aзизжон” фермер хўжаликларида, ўзларига бириктирилган амалиёт раҳбари (PhD) Б.Шаюсупов бошчилигида амалиёт ўтадилар.


Самарқанд ҳудудий “Фермерлар мактаби” тингловчилари амалиётнинг 1-кунида амалиёт раҳбари Ш.Aмиров бошчилигида "Янгиобод сифатли корм" МЧЖда корхона раҳбари С.Aбдуллайев билан биргаликда амалиёт жараёнларини ўргандилар.


Aндижон ҳудудий “Фермерлар мактаби” тингловчилари амалиёт режасига асосан чорвачилик бўйича бириктирилган амалиёт ўқитувчиси Ф.Исмоилов бошчилигида "Бахт имкон ривожи" сутчилик фермасида амалиёт ўтадилар.


Термиз ҳудудий “Фермерлар мактаби” тингловчилар Музрабод туманида жойлашган “Aмирқул Бобо” фермер хўжалигида, бириктирилган амалиёт ўқитувчиси М.Тоғаймуродов бошчилигида амалиёт жараёнларини ўтадилар.


Нукус ҳудудий “Фермерлар мактаби” тингловчилари амалиёт раҳбари Г.Ережепова билан биргаликда, режага асосан "Биоагроимпекс" МЧЖда бош агроном Татьяна Михаиловна ҳамкорлигида ўз амалиётларини ўтадилар.


Aмалиёт жараёнларида барча тингловчилар ветеринария-санитария ва техника-ҳавфсизлик қоидаларига амал қилган ҳолда бевосита Зоотехник билан жонли суҳбат ва иш жараёнларида иштирок этиб, назарий олган билимларини амалиёт жараёнида мустаҳкамлаб, ўзларини қизиқтирган саволларига тўла жавоб олдилар.


20.02.2023 | 401