9-мавсум тингловчилари амалиёт жараёнларида

9-мавсум тингловчилари амалиёт жараёнларида

“Фермерлар мактаби” ўқув курсининг 9-мавсум тингловчилари учун амалиёт жараёнлари 2023 йил 20 февраль санасида бошланиб, тасдиқланган “Aмалиёт дастури”га мувофиқ, Республикамизнинг қишлоқ хўжалиги соҳасида кўзга кўринган етакчи ташкилот, кластер ва фермер хўжаликларида бўлиб ўтмоқда.

Тошкент, Самарқанд, Aндижон, Термиз мактабларида 3 кун давом этган Чорвачилик йўналиши бўйича амалиёт жараёнлари "Ўзнасилчилик" давлат корхонаси, “Саман-Само”, “Aзизжон”, “Aмирқул Бобо”, “Бойсун чорвадор” фермер хўжаликлари, "Бахт имкон ривожи" сутчилик фермаси, "Янгиобод сифатли корм" МЧЖда ўзларига бириктирилган амалиёт раҳбарлари бошчилигида иш жараёнларида жонли иштирок етган ҳолда соҳа мутахассислар билан бевосита яқиндан ишлаб, суҳбатлашиб жараён билан тўлиқ танишдилар. Ушбу модул доирасида чорва моллари зотлари, уларнинг ўсиш ва ривожланиши, кундалик озуқа маҳсулотлари, насилдор буқалар ҳамда чорвачилик маҳсулотлари, уларни ишлаб чиқариш технологияси борасида ўзларига керакли бўлган тажриба ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Нукус ҳудудий “Фермерлар мактаби” тингловчилари режага кўра “Иссиқхона хўжалиги” модули бўйича амалиёт раҳбари Г.Ережепова билан биргаликда, "Биоагроимпекс" МЧЖда бош агроном Татьяна Михаиловна ҳамкорлигида гидропоника, иссиқхонадан юқори ҳосил олиш сирларини амалиёт жараёнида ўргандилар.

Бугун Тошкент, Aндижон, Термиз ҳудудий мактаблар тингловчилари, бириктирилган амалиёт раҳбарлари билан биргаликда  режага мувофиқ амалиёт жараёнлари бошланиб, тингловчилар Иссиқхона хўжалиги борасида олган назарий билимларини амалиёт жараёнида мустаҳкамлаб бормоқдалар.


Тошкент ҳудудий мактаби “Furlaan ko’chatlari” иссиқхона хўжалигида


Aндижон ҳудудий мактаби "Rash-milk" кластерида


Термиз ҳудудий мактаби "Omon o’g’li Iskandar” МЧЖда


Нукус ҳудудий “Фермерлар мактаби” тингловчилари режага мувофиқ “Чорвачилик” модули бўйича амалиёт раҳбари билан биргаликда, “Panaev Farm” фермер хўжалигида амалиёт жараёнларини ўтамоқдалар.


23.02.2023 | 400