"АгроТрансформация" ҳамкорлигидаги лойиҳа Навоий вилояти бўйлаб давом этмоқда

"АгроТрансформация" ҳамкорлигидаги лойиҳа Навоий вилояти  бўйлаб давом этмоқда

Агро бизнесда фаолиятингизни бошламоқчимисиз? Бизнес ғоянгизни ҳозирлаб,  семинар-тренингларга ташриф буюринг! 
Кейинги манзилимиз Навоий вилоятлари бўлиб,  жорий йилнинг 23-25 январ саналарида бўлиб ўтади. 
Ҳабарингиз бор Республика бўйлаб "Фермерлар мактаби", "Ёш фермерлар Кенгаши" ва "Ёшлар ишлари агентлиги” билан ҳамкорликда “Маҳалладаги ёшларнинг аграр соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш” мавзусида семинар-тренинглар ташкил этилиб келинмоқда. 
“Агро Трансформация" бу аграр соҳада бугунги кундаги стандартларга хос услубларни қўллаган ҳолда фаолият яратишга йўлдош бўлиш.  Бунинг асосий принсипи Сизни кутишга эмас, ташаббускор бўлишга,  самарадорликга ва барқарорликга чорлайди. 
Ҳамкорликдаги семинар-тренинглар Навоий вилоятининг 11та туманида бўлиши кутилмоқда. 
Бугунги манзилимиз Навоий вилояти бўлиб,  лойиҳа доирасида режа жадвалига мувофиқ Навоий вилояти  Кармана тумани ҳокимлиги мажлислар залида очиқ суҳбатлар учрашувига старт берилди. 
Семинар-тренинг жуда қизиқарли баҳс-мунозараларга бой тарзда бошланди.  Семинарда ёшлар билан соҳада трендда бўлган бизнес ғоялар мулоҳаза қилинди ва ўрганилди.  Шу билан бирга агро соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиш,  шу соҳада ўз бизнесини очишга имкониятлари йўқ ёшлар учун “Фермерлар мактаби” ўқув курсларида ўқиб билим ва амалий кўникмаларини шакллантиришга замин,  имконият мавжудлигини англадилар.  “Фермерлар мактаби” имкониятлар замини эканлигини янада исботини топди.  Кармана туманидаги очиқ учрашувдан сўнг,  “Фермерлар мактаби” томонидан семинарда фаол иштирок этган ёшларга “Фермер мактаби” МЧЖ директори ҳамда ҳамкор ташкилотлар томонидан “100та китоб” тўплами ва эсдалик совғалари топширилди.



23.01.2023 | 512