"АгроТрансформация" лойиҳаси бўйича семинарлар бугун Сурхондарё вилоятида бошланади

"АгроТрансформация" лойиҳаси бўйича семинарлар бугун Сурхондарё вилоятида бошланади

4 кун давом этадиган семинар тренинглар вилоятнинг барча туманларини қамраб олади.
Салоҳиятли ёш фермерлар фаолиятини оммалаштириш ва янги иш бошлаш истагидаги ёшларга тўғри йўл кўрсатиш,  соҳадаги муаммоларга ечим топишни мақсад қилган ушбу семинарларда албатта иштирок этинг. 

Сурхондарё вилоятидаги бугунги семинаримиз Денов туманида бўлиб ўтди. 
Семинар тренингда Денов,  Олтинсой,  Сариосиё ва Узун туманларидан соҳага қизиқувчилар қатнашишди. 
Фермерлар мактаби вилоят бош менежери Абдулла Ғойипов,  Весагро асосчиси Ўрмонали Усмонов,  Мевали компанияси раҳбари Мансур Раҳимов ёшларга керакли бўлган билим ва маълумотларни улашдилар. 
Семинарлар давом этади.  Эртанги манзил − Қумқўрғон тумани.


14.02.2023 | 380