"АгроТрансформация" лойиҳаси етакчилари "Фермерлар мактаби" Самарқанд ҳудудий мактабига ташрифи

"АгроТрансформация" лойиҳаси етакчилари "Фермерлар мактаби" Самарқанд ҳудудий мактабига ташрифи

"Фермерлар мактаби" ва "Ёш фермерлар Кенгаши" билан ҳамкорликда  "АгроТрансформация" лойиҳаси юзасидан мамлакатимиз бўйлаб қишлоқ хўжалигининг замонавий билимларини етказиш бўйича очиқ суҳбатлар учрашуви 2022 йил 19 декабрь санасида Самарқанд вилоятидан бошлангани ҳаммамизга маълум. 
Ушбу очиқ учрашувдан сўнг,  "АгроТрансформация" лойиҳаси етакчилари шу жумладан “VESAGRO” компанияси асосчиси Усманов Урманали Мустафакулович "Фермерлар мактаби" Самарқанд ҳудудий мактабига ташриф буюриб,  мактаб фаолияти билан яқиндан танишдилар.  Меҳмонлар,  ўқув режага асосан,  қишлоқ хўжалиги фанлари доктори Собир Санаевнинг - Узумчилик модули маҳорат дарслари жараёнида иштирок этдилар ва дарс сўнгида тингловчилар билан қизғин савол жавобли мулоқот ўрнатилди,  жонли мулоқот анча қизғин давом этди. 
"АгроТрансформация" лойиҳаси етакчилари "Фермерлар мактаби"нинг ҳудуддий марказлари фаолиятидан,  тингловчиларга билим олишлари учун барча шаройитлар  мавжудлигидан мамнун бўлдилар. 


Учрашувдан фото лавҳалар! 


21.12.2022 | 212