Бизнинг ўқитувчиларимиз Амиров Шавкат Кузибоевич

Кўпчилик Фермерлар мактабида қандай ўқитувчилар тингловчиларга дарс бериши билан қизиқади. Шундай экан, келинг, улар билан танишайлик!
Амиров Шавкат Кузибойевич
У 1993-йилда институтни аъло баҳолар билан тугатди ва зооинженерлик мутахассислигини олди. 2012-йилда Ўзбекистон олий аттестация комиссияси томонидан унга доцент дипломи берилди. 2017-2018-йилларда Ш. Амиров Тошкент давлат аграр университетининг Термиз филиалида ўқув ва илмий ишлари директори бўлиб ишлаган. 2018-2022- йилларда Самарқанд давлат ветеринария тиббиёти, чорвачилик ва биотехнология университетининг "хусусий зоотехника" кафедраси мудири бўлиб ишлаган.
2011, 2012 ва 2015- йилларда турли грантлар доирасида Ҳиндистон, Германия ва Исроил давлатларида малака ошириб, сертификатлар билан тақдирланган.
2015-йилда биринчи маротаба жорий этилган “Олий таълим муассасасининг энг яхши педагоги” танловининг “Мутахассислиги бўйича энг яхши педагог” номинацияси ғолиби бўлган.
Унинг раҳбарлигида 2 та фан номзоди (PhD), 4 та магистр ва 150 дан ортиқ талаба диплом ишлари амалга оширилган.
2022-йилдан буён Самарқанд вилояти Фермерлар мактабида Чорвачилик йўналиши бўйича ўз билим ва тажрибаси билан ўртоқлашмоқда.
23.03.2023 | 1438