Бугун Фермерлар мактабининг 9-мавсуми тингловчиларининг битирув маросими бўлиб ўтди

Бугун Фермерлар мактабининг 9-мавсуми тингловчиларининг битирув маросими бўлиб ўтди

Бугун 9-мавсум тингловчилари ўқув курсини муваффақиятли тамомладилар. Жорий йилнинг 30-январь санасида Фермерлар мактаби 9-мавсум ўқув жараёнлари бошланиб, тингловчилар 1 ой мобайнида “Чорвачилик”, “Иссиқҳона хўжалиги”, “Паррандачилик” ҳамда “Бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик” йўналишлари бўйича чуқур назарий ва амалий билимларни эгалладилар.
Битирувчи тингловчилар ушбу қисқа муддат ичида мактабнинг салоҳиятли профессор-ўқитувчилари томонидан ўзларига керакли билим ва амалий кўникмаларни олиб, бизнес лойиҳа ишларини ҳимоя қилишди.
9-мавсум битирувчи тунгловчилари агро соҳада бизнесларини бошлаш учун, мавжуд кичик бизнесларини янада ривожлантириш учун ушбу ўқув жараёнида мустаҳкам пойдевор қурдилар ва орзулари сари олға қадамлар қўйиб, мақсадлари томон йўл олмоқдалар.
Фермерлар мактабининг барча битирувчиларига Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳаларини замонавий инновацион ечимлар билан ривожлантиришда, сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқаришда ва бизнес лойиҳаларини амалга оширишда омад ва зафарлар тилаб қоламиз!





04.03.2023 | 1399