“Фермер мактаби” МЧЖ ўқув курслари битирувчиси С. Рустамова USAIDнинг Қорақалпоғистон ҳунарманд аёлларининг янги кигиз маҳсулотлари кўргазмасини намойишида иштирок этмоқда

“Фермер мактаби” МЧЖ ўқув курслари битирувчиси С. Рустамова  USAIDнинг Қорақалпоғистон ҳунарманд аёлларининг янги кигиз маҳсулотлари кўргазмасини намойишида иштирок этмоқда

2022 йил 14-15-16 декабр кунлари USAID кўмагида Қорақалпоғистон Республикасида жун маҳсулотларидан унумли ва мақсадли фойдаланишни йўлга қўйиш,  қорақалпоқ ҳунарманд аёлларини қўллаб қувватлаш ва иш ўринларини яратириш мақсадида кўргазма бўлиб ўтмоқда. 
Қорақалпоғистон ҳунарманд аёллари ўз лойиҳалари яни қўллари билан ишлаб чиққан жун маҳсулотидан тайёрланган турли хил сифатли кигиз маҳсулотлари,  кигиз гиламлари,  поябзаллари ва қишлоқ соҳаси учун фойдали бўлган табиий тувак ва бошқа безакли маҳсулотлар бўйича кўргазмада иштирок этишмоқда. 
Ушбу кўргазмада “ФЕРМЕР МАКТАБИ” МЧЖнинг “Фермерлар мактаби” Нукус ҳудудий мактаби ҳамда “Ўсимликларни ҳимоя қилиш” Республика  кесимидаги уч ойлик ўқув курсларда таҳсил олган битирувчимиз Севара Рустамова ўзининг лойиҳаси билан иштирок этаётгани қувонарли ҳолдир. 
С.  Рустамова ўзиниг лойиҳасида,  кўчат этиштириш учун пластмасса туваклар ўрнига инновацион эчимини қидириб,   жун табиий маҳсулотидан тувак ҳалтадан фойдаланишни таклиф этмоқда. 
С.  Рустамова ўз лойиҳасида – “Жун маҳсулотидан унумли ва самаралий ишлата билсак табиатга,  йеримизга ва ўсимлик оламига фойдали ҳисобланиб,  жун тувак ҳалталар тупроқда чириб,  минерал ўгитга айланишини жараёнини сўзлаб берди.  Қиш ойлари совиқ келганда тувак ҳалталардан ўсимликлар илдизларини қопласак,  иссиқҳоналардаги газ истеъмоли камайиши,  мамлакатимиз ҳудудларидаги иссиқҳоналар бўйлаб ушбу лойиҳани тадбиқ қилсак жуда яхши натижага эришиш,  пласстмаса идишларини қишлоқ ҳўжалиги соҳасида ишлатилишини қисқартириш,  жун тувакка экилган кўчат 100% фойиз намликни сақлаган ҳолда ҳаво айланиш жараёни (циркуляция) тўгри бўлиб сифатли кўчатдан сифатли маҳсулот олиш мумкинлигини айтиб ўтди. 

 


15.12.2022 | 206