Фермерлар мактаби 10-мавсум тингловчиларининг якуний лойиҳа иши ҳимоялари якунланди!

Фермерлар мактаби 10-мавсум тингловчиларининг якуний лойиҳа иши ҳимоялари якунланди!

2023 йил 25-26 апрель саналарида “Фермерлар мактаби” ўқув курсининг тасдиқланган ўқув жараёни жадвалига асосан Тошкент, Андижон,   Самарқанд,   Термиз ҳамда Нукус ҳудудий мактаб тингловчиларининг Лойиҳа иши ҳомоялари бўлиб,  битирувчи тингловчилар 1 (бир) ой давомида  “Чорвачилик”,   “Паррандачилик”,   “Боғдорчилик”,  “Сабзавотчилик ва полизчилик”,   “Бизнес,  молия ва ҳуқуқий” саводхонлик модуллари бўйича эгаллаган билим ва кўникмаларни синовдан ўтказдилар ва мустаҳкам билимга эга бўлдилар.

Якуний лойиҳа иши ҳимоясида тингловчилар,  ўқув курси довомида эгаллаган билимларига таянган ҳолда ўз бизнес лойиҳа ишларини асослаб бердилар.


26.04.2023 | 2344