“Фермерлар мактаби” 4-мавсум битирувчимиз Дилноза Юлдашевани “Илғор фермер” кўкрак нишони мукофоти билан табриклаймиз

“Фермерлар мактаби” 4-мавсум битирувчимиз  Дилноза Юлдашевани “Илғор фермер” кўкрак нишони мукофоти билан табриклаймиз

 “Фермерлар мактаби” 4-мавсум битирувчи тингловчиси Юлдашева Дилноза Абдужаббаровна ўзининг тиришқоқлиги ва ўз касбига бўлган муҳаббати ва янгиликларга интилувчанлиги билан ўз тенгдошларидан ажралиб туради.
Дилноза Юлдашева “Фермерлар мактаби” ўқув курсида Паррандачилик, Иссиқхона хўжалиги, Чорвачилик, Узумчилик ҳамда Бизнес, молия ва ҳуқуқий саводхонлик модуллари бўйича таҳсил олиб, янгича технологиялардан фойдаланиш, интенсив боғлар, гидропоника усулида иссиқхоналар барпо этиш ва кўчатларни соғлом етиштириш каби билимларни олиб, қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожи йўлидаги тўғри бизнес стратегия, олдиндан таҳлил қилиш ва янгиликлар сари қадамларини тезлаштириб, ютуқларга эришиб келмоқда.

Ўзбекистон Фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг 2022 йил 01 декабрь санасидаги 22/11-сонли қарорига биноан Юлдашева Дилноза Абдужаббаровна   “Илғор фермер” кўкрак нишони билан мукофотланди.
 Ҳозирги кунда, “Эко дунё” фермер хўжалиги раҳбари Дилноза Юлдашева, ўзининг кўп йиллик тажрибаси ҳамда меҳнат фаолияти давомида орттирган тажрибалари билан Тошкент вилояти фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгаши рўйҳатида турувчи ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламига ўзининг аграномлик маслаҳатларини бериб келмоқда.

    


20.12.2022 | 223