Фермерлар Мактаби 6-мавсум битирувчиси Чарос Анварбекова "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлди

Фермерлар Мактаби 6-мавсум битирувчиси Чарос Анварбекова "Зулфия" номидаги Давлат мукофоти совриндори бўлди

Чарос қишлоқ хўжалиги соҳасида таълим олади.  У ҳозирда Тошкент давлат аграр университетининг 1-курс магистиранти.  Изланувчан тингловчимиз қишлоқ хўжалиги соҳасини мамлакат иқтисодининг ажралмас қисми деб билади.  
У ёшлигидан таълимга катта қизиқиш билдирган.  Беруний номидаги давлат стипендияси соҳибаси.  Шунингдек,  Бутунроссия истеъдодлилар мақолалари танловида 1- ўринни қўлга киритган. 
Чарос Анварбекованинг келгусида режалари кўп.  У ўз бизнесини йўлга қўйишни режалаштирган.  Инглиз тилини мукаммал ўрганишни ҳам ўз олдига мақсад қилиб қўйган.  Келажакда барча мақсадларига эришгандан сўнг,  халқ учун беминнат хизмат қилишни ният қилган.

Биз унга улкан омадлар тилаймиз! 


09.03.2023 | 1385