Фермерлар мактаби 8-мавсум тингловчилари амалиёт жараёнида!

Фермерлар мактаби 8-мавсум тингловчилари амалиёт жараёнида!

Амалиёт – тингловчиларнинг якуний бизнес лойиҳа иши объекти сифатида қишлоқ хўжалиги тармоқларига тегишли субъектларида, хусусан, фермер хўжаликлари ва бошқа ташкилотларда корхоналарда тингловчиларнинг назарий билимларини чуқурлаштириш ва мустаҳкамлаш, қишлоқ хўжалигининг тегишли соҳаси бўйича келгусидаги меҳнат фаолияти учун фойдали кўникмаларни шакллантириш, хўжалик юритувчи субъектларнинг ташкилий бўлинмалари тузилишини ва бошқарув масалаларини ўрганиш, бизнес лойиҳасининг таҳлилий қисмини тайёрлаш учун зарурий материалларни тўплаш жараёни ҳисобланади.

  “Фермерлар мактаби”  ўқув курси 8-мавсум учун тасдиқланган ўқув жараёни жадвалига асосан ҳудудий (Тошкент,  Андижон,  Самарқанд,  Термиз ва Нукус) Фермерлар мактаби ўқув курси тингловчиларини Чорвачилик,  Паррандачилик,  Иссиқхона хўжалиги,  Узумчилик,  Сабзавот ва полизчилик ҳамда Боғдорчилик модуллари бўйича малакавий амалиётларини ҳудудлардаги йирик ишлаб чиқариш: қишлоқ хўжалиги корхона,  ташкилот,  илғор фермер хўжаликлари,  наслчилик фермалари,  паррандачилик фабрикалари,  замонавий иссиқхоналар ҳамда агрокластерларда жорий йилнинг 12 декабрь санасидан ташкил этилди.

 

Андижон Фермерлар мактаби
Боғдорчилик модули амалиёт жараёнлари
Андижон вилояти Хўжаобод тумани “Навигул” Масъулияти чекланган жамият

    

Нукус Фермерлар мактаби
Чорвачилик модули амалиёт жараёнлари
Қорақалпоғистон Республикаси Қораўзак тумани “Панайев фарм” фермер хўжалиги

    

Тошкент Фермерлар мактаби
Иссиқхона хўжалиги модули амалиёт жараёнлари
Тошкент вилояти Тошкент тумани “Баҳор гуллари” Масъулияти чекланган жамият

    

Термиз Фермерлар мактаби
Чорвачилик модули амалиёт жараёнлари
Сурхондарё вилояти Музработ тумани “Амирқул бобо” Масъулияти чекланган жамият

    

Самарқанд Фермерлар мактаби
Узумчилик модули амалиёт жараёнлари
Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Академик Маҳмуд Мирзайев номидаги боғдорчилик,  узумчилик ва виночилик илмий-тадқиқот институти Чархин илмий тажриба стансияси

    

 

 

 

 

 


13.12.2022 | 240