Фермерлар мактаби 8-мавсум тингловчилари якуний лойиҳа иши ҳимоясига старт берилди!

Фермерлар мактаби 8-мавсум тингловчилари якуний лойиҳа иши ҳимоясига старт берилди!

“Фермерлар мактаби”  ўқув курси 8-мавсум учун тасдиқланган ўқув жараёни жадвалига асосан ҳудудий (Тошкент, Андижон, Самарқанд, Термиз ва Нукус) “Фермерлар мактаби” ўқув курси тингловчилари 5 (беш) ҳафта давомида  Чорвачилик,  Паррандачилик,  Иссиқхона хўжалиги,  Узумчилик,  Сабзавот ва полизчилик ҳамда Боғдорчилик модуллари бўйича   билим ва кўникмаларга эга бўлишди.
“Фермерлар мактаби” ўқув курсини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда Мактаб директори томонидан тасдиқланган буйруққа асосан 2022 йил 21-22 декабр саналарида барча ҳудудий мактабларда якуний лойиҳа иши ҳимояси тасдиқланган комиссия тарикиби асосида ташкил этилди.
Якуний лойиҳа иши ҳимоясида тингловчилар ўқув курси давомида эгаллаган билим ва кўникмалари ёрдамида танлаган модули асосида бизнес ғоя моҳиятига тегишли талабларга жавоб берадиган, тугалланган ва мазмунан яхлит бизнес лойиҳа сифатида амалий янгилиги (ечимлари) ва таҳлилий натижалари тизимли равишда асослаб берилган ишини тасдиқланган комиссия аъзоларига  тақдимотлар кўринишида ҳимоя қилиб беради

Комиссия таркиби томонидан тингловчилар қуйидагича баҳоландилар:
  • якуний лойиҳа иши мавзусининг долзарблиги, ундаги масалаларнинг аниқлиги ҳамда уларнинг мавзуга алоқадорлиги;
  • якуний лойиҳа ишининг янгилик даражаси ва унинг натижаларини маҳаллий ҳудуддаги аҳамияти;
  • якуний лойиҳа ишидаги молиявий ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларининг тўғри ҳисобланганлиги;
  • якуний лойиҳа иши мавзусини очиб беришда ҳамда ундаги масалаларни ҳал қилишда тингловчининг мустақил ёндашуви;
  • якуний лойиҳа ишини ёритишда фойдаланилган илмий адабиётлар, нашрлар, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, статистик маълумотлар, шунингдек чет тилидаги манбаларни танқидий таҳлилининг тўлиқлиги ва чуқурлиги асосида баҳоланди.

Тошкент Фермерлар мактаби


 


Андижон Фермерлар мактаби


 


Самарқанд Фермерлар мактаби


 


Термиз Фермерлар мактаби


 


Нукус Фермерлар мактаби


21.12.2022 | 205