Фермерлар мактаби Нукус филиали 2 нафар битирувчисининг бугунги кундаги тадбиркорлик фаолиятилари

Фермерлар мактаби Нукус филиали 2 нафар битирувчисининг бугунги кундаги тадбиркорлик фаолиятилари

Битирувчи:  Жалоладдинов Зокир Бекбулсинович

Яшаш манзили:  Хоразм вилояти Човот тумани  Гулшан МФЙ

Ҳудудий марказ:  Нукус

Тугатган мавсум:  3-мавсум

Сертификат тури:  кумуш

          Битирувчимиз Фермерлар мактабида олган билимлари ва тайёрлаган бизнес лойиҳаси доирасида АТБ Агробанкдан 30 миллион сўм кредит ва ўз ҳисобидан 170 миллион сўм маблағ йўналтирган.  У ўзининг иш фаолиятини ўзи раҳбар ҳисобланган “Бекбулсин мулло” оилавий корхонасининг 20 гектар майдонида узум кўчати етиштириш  бўйича фаолият олиб бормоқда.  Бугунги кунда республикамизни барча ҳудудларига кўчат етказиб бериб даромад олмоқда ва вилоят бўйича энг йирик узум кўчати етиштирувчи корхона ҳисобланади. 



Битирувчи:  Чомуратов Сарварбек  Отабекович

Яшаш манзили:  Хоразм вилояти Хива тумани  Чоллокиши МФЙ

Ҳудудий марказ:  Нукус

Тугатган мавсум:  7-мавсум

Сертификат тури:  кумуш

            Битирувчимиз Фермерлар мактабида олган билимлари ва тайёрлаган бизнес лойиҳаси доирасида ўз ҳисобидан 30  миллион сўм маблағ йўналтирган ҳолда ўз хонадонида иссиқхона қуриб,  гулчилик йўналишида олиб бормоқда.  Бугунги кунда о`зини иш билан банд қилиб даромад топмоқда.



07.02.2023 | 512