Фермерлар мактаби Нукус, Самарқанд ва Термиз филиаллари битирувчиларининг бугунги кундаги тадбиркорлик фаолиятлари

Фермерлар мактаби Нукус, Самарқанд ва Термиз филиаллари битирувчиларининг бугунги кундаги тадбиркорлик фаолиятлари

Нукус Фермерлар Мактаби

Битирувчи:  Бегжанов Мамуржон Абдуримович

Яшаш манзили:  Хоразм Вилояти Урганч тумани  Гойбу МФЙ

Ҳудудий марказ:  Нукус

Тугатган мавсум:  1-мавсум

Сертификат тури:  бронза

Битирувчимиз Фермерлар мактабида олган билимлари ва тайёрлаган бизнес лойиҳаси доирасида  ўз ҳисобидан  30 миллион сўм маблағ йўналтириб лойиҳани амалга ошириб ўз уйида иссиқхонада кўкатлар  етиштиришни йўлга қўйган. Бегжанов Мамуржон Абдуримович тажрибали тадбиркор бўлиб иссиқхонада етиштирган маҳсулотларидан йиллик 35-40 млн. сўм даромад топишни кўзламоқда.


Битирувчи:  Рахимберганов Тохиржон Шоназар ўғли

Яшаш манзили:  Хоразм Вилояти Урганч тумани  Чоткупир  МФЙ

Ҳудудий марказ:  Нукус

Тугатган мавсум: 3-мавсум

Сертификат тури: кумуш

Битирувчимиз Фермерлар мактабида олган билимлари ва тайёрлаган бизнес лойиҳаси доирасида  ўз ҳисобидан  200 млн. сўмлик лойиҳани амалга ошириб ўзига тегишли хўжаликда балиқ боқишни йўлга қўйган. Рахимберганов Тохиржон Шоназар ўғли тажрибали тадбиркор бўлиб йиллик 50-60 млн.  сўм даромад топишни кўзламоқда.


Самарқанд Фермерлар Мактаби

Битирувчи:  Тошпўлатов Санжар Қувондиқ ўғли

Яшаш манзили:  Жиззах вилояти,  Зафаробод тумани

Ҳудудий марказ:  Самарқанд

Тугатган мавсум:  3-мавсум

Сертификат тури:  кумуш

Битирувчимиз Тошпўлатов Санжар Бугунги кунда 8000та гўшт йўналишидаги бройлер жўжаларини боқиб келмоқда.  Бунда банкдан 30 млн сўм ва ўз хисобидан 50 млн сўм билан лойиҳа амалга оширган.


Битирувчи:  Худойбердиев Жавоҳир Фазлиддин ўғли

Яшаш манзили:  Самарқанд вилояти Пастдарғом тумани Олтиқахрамон МФҚ

Ҳудудий марказ:  Самарқанд

Тугатган мавсум:  8-мавсум

Сертификат тури:  бронза

Битирувчимиз Худойбердиев Жавохир ўз таморқасида 30 сотих майдонга 3 йиллик 400 туп лимон кўчатлар ўтқазилган.  Иссиқхона ташкил қилишда 2021 йил Агробанк Гузаокент филиалидан (Чиннигул она файзи) ОКга 245 млн. сўм кредит ва ўз маблағидан 75 млн. сўм жами 320 млн сўм маблағ сарфланган.  Ҳозирги кунда Фермерлар мактабида олган билимларидан самарали фойдаланиб келмоқда. Жорий 2023 йил бир тоннага яқин лимон меваларини йиғиб олиб 10 млн. сўм атрофида даромад кўрган.


Битирувчи:  Ҳасанов Уткир Алишерович

Яшаш манзили:  Самарқанд вилояти Тайлоқ тумани Ястепа МФЙ Бахмал кўчаси

Ҳудудий марказ:  Самарқанд

Тугатган мавсум:  8-мавсум

Сертификат тури:  кумуш

Битирувчимиз Ҳасанов Уткир хонадонида ўз ҳисобидан 2000 бош тухум йўналишидаги бедана боқиб келмоқда.  Ҳозирги кунда ҳар кунига ўртача 1000тадан тухум олмоқда. Тухумлар донасини 350 сўмдан сотиб ойига 10 млн. сўмгача даромад кўрмоқда.


Битирувчи:  Шаробов Элдор Кулибоевич

Яшаш манзили:  Самарқанд вилояти Жомбой тумани Журият МФЙ

Ҳудудий марказ:  Самарқанд

Тугатган мавсум:  8-мавсум

Сертификат тури:  олтин

Битирувчимиз Шаробов Элдор ўз маблағи ҳисобидан гўшт йўналишидаги 10 бош маҳаллий қора мол бурдоқичиликка боқиб келмоқда. Ўзи яшаб турган МФЙда гўшт дўкони ташкил қилиб аҳолисини гўшт маҳсулотларига бўлган таълабини қондириб келмоқда.


Термиз Фермерлар Мактаби

Битирувчи:  Нуралиев Жамшид 

Яшаш манзили:  Сурхондарё вилояти,   Террмиз тумани 

Ҳудудий марказ:  Термиз

Тугатган мавсум:  2-мавсум

Сертификат тури:  кумуш

Битирувчимиз Нуралиев Жамшид Иссиқхона хўжалиги бўйича 6 сотихли иссиқхона ташкил этган, иссиқхонада помидор, бодиринг етиштириб келмоқда йиллик даромади 100 млн. сўм.


Битирувчи:  Йўлдошов Тўлқин Менглибой ўғли

Яшаш манзили:  Сурхондарё вилояти,  Қумқо`рг`он тумани

Ҳудудий марказ:  Термиз

Тугатган мавсум:  3-мавсум

Сертификат тури:  Кумуш

Битирувчимиз Йўлдошов Тўлқин ўз маблаги ҳисобидан 15 сотих иссиқхона ташкил этган.  Иссиқхонада 100000та помидор,  300000та ширин қалампир,  50000та бодринг  кўчат етиштириб сотган даромадлар 500 млн. дан кўпроқ суммани ташкил этган.  Кўчатчиликдан бўшаган ерларга ширин қалампир етиштирилади ва 200-250 млн. сўм қўшимча даромад олиш режалаштирилган.


Битирувчи:  Сатторов Ботир Баходир ўғли

Яшаш манзили:  Сурхондарё вилояти  Шўрчи тумани Элбаён МФЙ

Ҳудудий марказ:  Термиз

Тугатган мавсум:  7-мавсум

Сертификат тури:  Кумуш

Битирувчимиз Сатторов Ботир ўз маблаги ҳисобидан 6 сотих майдонга иссиқхона ташкил этган.  Иссиқхонада помидор,  бодиринг,  ширин қалампир, павлония кўчатларини етиштириб келмоқда бу йилги аномал совуқ бўлишига қарамасдан қахрамонимиз кўчатчилик бўйича 12000та помидор,  15000та бодринг,  3000 туп павлония етиштириб сотди,  даромадлари 100 млн. дан кўпроқ суммани ташкил этди.


28.02.2023 | 376