Фермерлар мактаби Термиз ҳудудий маркази 8-мавсум ўқув курси тингловчилари Иссиқхона хўжалиги модули бўйича амалиёт ўтамоқдалар

Фермерлар мактаби Термиз ҳудудий маркази 8-мавсум ўқув курси тингловчилари Иссиқхона хўжалиги модули бўйича амалиёт ўтамоқдалар

Термиз Фермерлар мактаби ҳудудий маркази 8-мавсум тингловчилари Иссиқхона хўжалиги модули бўйича биринчи кун,  “GOLD AGRO FRESH” MCHJ нинг 100 гектарли иссиқхона мажмуасида амалиёт ўташди.  Иссиқхонанинг энг тажрибали агрономларидан бири Ғ.Таджийев амалиёт жараёнини олиб борди.  Ҳозирги кунда ушбу иссиқҳонада ўз фаолиятини олиб бораётган Украина давлатининг тажрибали мутахассиси Уляна Мироновна тингловчиларга иссиқхонада сабзавотлар йетиштириш бўйича бир қанча муҳим маслаҳатлар берди.  Тингловчилар ўзларини қизиқтирган саволларини бериб,  керакли маълумотларга эга бўлдилар. 

Иккинчи кун,  “DJURAYEV FRUITS” ООО иссиқхона комплексида амалиёт ўташдилар.  Тингловчиларга профессор Музаффар Арамов ҳамда иссиқхона мудири Журайев Абдухомит керакли бўлган маслаҳат ва иш жараёнида дуч келадиган муаммо ҳатар ва унинг йечимлари ҳақида батафсил тушунтириб бердилар. 

Тингловчилар иссиқхонасида амалиёт ўтаганлари учун миннатдорчиликлар билдиришди.  

“GOLD AGRO FRESH” масъулияти чекланган жамияти ҳамда “DJURAYEV FRUITS” иссиқхоналарида амалиёт ўташ жараёнлари жуда қизиқарли ва самарали бўлиб,  бевосита иссиқхонадаги иш жараёнларида иштирок этдилар керакли маълумотларга эга бўлдилар. 

    


16.12.2022 | 205