Фермерлар мактаби Тошкент ҳудудий маркази 8-мавсум ўқув курси тингловчилари Паррандачилик модули бўйича амалиёт ўтамоқдалар

Фермерлар мактаби Тошкент ҳудудий маркази 8-мавсум  ўқув курси тингловчилари Паррандачилик модули бўйича амалиёт ўтамоқдалар

Фермерлар мактаби Тошкент ҳудудий маркази тингловчилари амалиёт ўташ тартиби тўғрисидаги низомга ҳамда тасдиқланган амалиёт дастурига  асосан Паррандачилик модулидан амалиёт ўтамоқдалар.  
Дастур режасига мувофиқ 2022 йил 14 декабрь санасида “Азизхон” маъсулияти чекланган жамияти ҳамда “Тўлқин” ЯТТ беданачилик корхонасига режалаштирилган бўлиб,  бугун тингловчилар “Азизхон” ма`сулияти чекланган жамиятида амалиёт ўташмоқда. 
 “Азизхон” ма`сулияти чекланган жамиятида тингловчилар Паррандахонанинг техника-ҳавфсизлиги ҳамда ветеринария-санитария қоидалари билан танишишди.  Шу билан бирга корхонадаги Зоотехник билан ҳам жонли суҳбат бўлиб ўтди.

Бугунги амалиётда тингловчилар: 
паррандаларни танлаш,  саралаш,  жинсига,  ёшига ва маҳсулдорлик йўналишига қараб,  паррандаларни гуруҳларга ажратиш;
фабриканинг маҳсулот ишлаб чиқариш технологияси;
паррандаларни озиқлантириш,  парваришлаш ва сақлаш шароитлари;
бройлер жўжалар учун озиқлантириш рационини тузиш;
тухум ва гўшт йўналишидаги паррандалар учун озуқа рационини тузиш;
бройлер жўжаларни озиқлантириш цехи билан танишиш ва озуқаларнинг сифатини аниқлашда иштирок этишди.

    

 


15.12.2022 | 218