Фермерлар мактаби ўқув курси 8-мавсуми тингловчиларининг малака амалиёт ҳимояси бўлиб ўтди

Фермерлар мактаби ўқув курси 8-мавсуми тингловчиларининг малака амалиёт ҳимояси бўлиб ўтди

“Фермерлар мактаби”  ўқув курси 8-мавсум учун тасдиқланган амалиёт режасига асосан 2022 йил 12-декабрь санасидан 15-декабрь санасига қадар ҳудудий (Тошкент, Андижон, Самарқанд,  Термиз ва Нукус) “Фермерлар мактаби” ўқув курси тингловчилари Чорвачилик, Паррандачилик, Иссиқхона хўжалиги, Узумчилик, Сабзавот ва полизчилик ҳамда Боғдорчилик модуллари бўйича малакавий амалиётларини ҳудудлардаги йирик ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалиги корхона,  ташкилот,  илғор фермер хўжаликлари,  наслчилик фермалари,  паррандачилик фабрикалари,  замонавий иссиқхоналар ҳамда агрокластерларда ўтадилар.   Амалиётда олган билим ва тажрибаларини баҳолаш мақсадида жорий йилнинг 17 декабрь санасида  барча ҳудудий мактабларда кўтаринги кайфиятда Мактаб директори томонидан тайинланган Комиссия таркиби асосида малакавий амалиёт ҳимояси бўлиб ўтди. 
Тингловчилар амалиётда кўрган ва ўрганган объектларини ҳисобот шаклида тақдимотлар асосида комиссия таркибига ҳимоя қилиб бердилар. 

Комиссия таркиби томонидан тингловчилар қуйидагича баҳоландилар:

  • ​Амалиётда қатнашганлиги, аmaлёт объектининг ички қоидаларига риоя этганлиги;
  • Ҳисоботнинг мазмун моҳияти ва дастур асосида ёзилганлиги;
  • Амалиёт объектини тадқиқ этиш ҳолати, ташкилот фаолияти крсаткичларини ўрганиш ва таҳлили қилиш даражаси;
  • Объект фаолиятини ўрганиш орқали ишлаб чиқилган хулоса ва қайдларнинг мавжудлиги;
  • Амалиёт объектлари фаолиятининг тўлиқ ўрганганлиги;
  • Объектда олиб борилган кузатув натижалари тафсилоти;
  • Ҳисобот юзасидан берилган саволлар асосида баҳоланди.

 

Тошкент Фермерлар мактаби

  
 


Андижон Фермерлар мактаби

  
 


Самарқанд Фермерлар мактаби

  
 


Термиз Фермерлар мактаби

  
 


Нукус Фермерлар мактаби

  


17.12.2022 | 234