Фермерлар мактаби ўқув курси 9-мавсуми тингловчиларининг малака амалиёт ҳимояси бўлиб ўтди

Фермерлар мактаби ўқув курси 9-мавсуми тингловчиларининг малака амалиёт ҳимояси бўлиб ўтди

“Фермерлар мактаби”  ўқув курси 9-мавсум учун тасдиқланган амалиёт режасига асосан “Фермерлар мактаби” ўқув курси тингловчилари Чорвачилик,  Паррандачилик,  Иссиқхона хўжалиги модуллари бўйича малакавий амалиётларини ҳудудлардаги йирик ишлаб чиқариш қишлоқ хўжалиги корхона,  ташкилот,  илғор фермер хўжаликлари,  наслчилик фермалари,  паррандачилик фабрикалари,  замонавий иссиқхоналарда ўтадилар. Амалиётда олган билим ва тажрибаларини баҳолаш мақсадида жорий йилнинг 27 февраль санасида  барча ҳудудий мактабларда малакавий амалиёт ҳимояси бўлиб ўтди.

Тингловчилар амалиёт жараёнида ўрганган тажрибаларини ҳисобот шаклида тақдимотлар асосида комиссия таркибига ҳимоя қилиб бердилар.
Комиссия таркиби томонидан тингловчилар қуйидагича баҳоландилар;

  • Амалиётда қатнашганлиги, амaлиёт объектининг ички қоидаларига риоя этганлиги;
  • Ҳисоботнинг мазмун моҳияти ва дастур асосида ёзилганлиги;
  • Амалиёт объектини тадқиқ этиш ҳолати, ташкилот фаолияти кўрсаткичларини ўрганиш ва таҳлил қилиш даражаси;
  • Объект фаолиятини ўрганиш орқали ишлаб чиқилган хулоса ва қайдларнинг мавжудлиги;
  • Амалиёт объектлари фаолиятининг тўлиқ ўрганганлиги;
  • Объектда олиб борилган кузатув натижалари тафсилоти;
  • Ҳисобот юзасидан берилган саволлар асосида баҳоландилар.



27.02.2023 | 362