Фермерлар мактабида 9-мавсум учун суҳбат жараёнлари бошланди!

Фермерлар мактабида 9-мавсум учун суҳбат жараёнлари бошланди!

Мамлакатимиз қишлоқ хўжалиги соҳасининг энг муҳим бўғинлари бўйича чуқур билим ва тажрибаларни ўзида мужассамлаштирган “Фермерлар мактаби” ўқув курсига 9-мавсум учун суҳбат жараёнлари бошланди.  9-қабул мавсумини юқори савияда ташкил этиш мақсадида “Фермерлар мактаби” ўқув курсига тингловчиларни қабул қилиш тартиби тўғрисида”ги низомга асосан,  ҳудудлар кесимида 1-босқичдан сараланган жами  1 744 (бир минг этти юз қириқ тўрт) нафар номзодлар 2- босқич (суҳбат) босқичига ўтказилди. 

Номзодлар билан суҳбат жараёнлари 2023 йил 17 январ санасида 21 январ санасига қадар ўтказилиши белгиланди.  Ҳудудларда мактаб ички тартиб қоидаларига риоя қилган ҳолда “Фермерлар мактаби” ўқув курсининг тўққизинчи қабул мавсумига биринчи босқичда сараланган номзодлар билан онлайн ва офлайн тарзда ҳудудий суҳбат комиссиялари жорий йилнинг 17 январ санасидан ўз фаолиятини бошлади. 


17.01.2023 | 457