Фермерлар мактабининг 9-мавсум ўқув курсларининг очилиш тадбири бўлиб ўтди

Фермерлар мактабининг 9-мавсум ўқув курсларининг очилиш тадбири бўлиб ўтди

Муҳтарам Президентимизнинг  2023-йилни Ўзбекистонда "Инсонга эътибор ва сифатли таълим" йили деб эълон қилинганлиги муносабати билан,  Фермерлар мактаби ўқув курсининг 9-мавсуми жорий йилнинг 30 январ санасида муҳим янгиликлар билан бошланди. 

Ушбу мавсум очилиш маросимига Агробанк АТБ раҳбарияти,  Тошкент давлат аграр университети ҳамда Республикамизнинг нуфузли олийгоҳлари профессор-ўқитувчилари ташриф буюриб,  курсга муваффақиятли қабул қилинган тингловчиларни қутладилар.  Бу мавсум янги форматда бўлиб битирувчиларга ўз битирув бизнесс лойиҳа ишлари билан ҳорижий давлатларда амалиёт ўтишлари,  Рақамли иқтисодиёт ва агробизнес университетига имтиёзли таълим гранд ўринлари ажратилганлиги,  Агробанк АТБ томонидан кредит соҳасида ҳам бир қанча имтиёзли имкониятлар берилиши айтиб ўтилди. 

9-мавсум тингловчиларига яратилган бундай шароит ва имкониятлардан  тўлқилланган ҳудудий мактаб тингловчилари бирма бир сўзга чиқиб,  замонавий жиҳозланган ўқув ҳоналарида,  олий тоифали соҳа мутаҳассислардан таълим олишлари,  1 ой давомида яратилган шарт шароитлар (ётоқҳона,  автобус,  ўқув қурол ва махсус уст бош,  овқат ҳамда кофебрейк),  ҳорижий давлатларда амалиёт ўташ каби имкониятлардан мукаммал фойдаланиб,  Ўзбекистоннинг агро соҳалари ривожига ўз ҳиссаларини қўшишдек шарафли самимий тилакларини билдирдилар. 

 Бу мавсумда ҳудудларнинг табиий иқлим шароитлари,  тингловчилар ва соҳа мутахассисларининг таклифлари ўрганилган ҳолда,  ҳудудлар кесимида модуллар таркиби қуйидагича тақсимланди. 

9-мавсумда қуйидаги модуллар бўйича дарслар олиб борилади: 

Андижон

1.  Чорвачилик

2.  Иссиқхона хўжалиги

Нукус

1.  Чорвачилик

2.  Иссиқхона хўжалиги

Самарқанд

1.  Чорвачилик

2.  Паррандачилик

Термиз

1.  Чорвачилик

2.  Иссиқхона хўжалиги

Тошкент

1.  Иссиқхона хўжалиги

2.  Чорвачилик

 





Фото лавҳалар!


30.01.2023 | 511