«Интеллектуал ўйин» финал босқичи ғолиблари

«Интеллектуал ўйин» финал босқичи ғолиблари

“Фермерлар мактаби” 9-мавсум тингловчилари ўртасида «Интеллектуал ўйин» 2023 йил 7 февраль куни старт берилгани хаммамизга маълумдир. Бугун, ушбу «Интеллектуал ўйин»нинг якуний финал босқичи Самарқанд вилоятида бўлиб, ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 20 январдаги ПҚ-96-сон “Заковат” интеллектуал ўйинини аҳоли ўртасида оммавий-маърифий ҳаракатга айлантириш ва бошқа интеллектуал ўйинларни ривожлантиришга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилган ушбу «Интеллектуал ўйин» “Фермерлар мактаби” ўқув курсининг барча  ҳудудий тингловчилари ўртасида соғлом ақлий беллашув, уларнинг дунёқараши, билимлари, соҳавий кўникмаларини мустаҳкамлаб, боришдек эзгу мақсадга қаратилган.

Финал босқичида Самарқанд ҳудудий мактабнинг “МУВАФФАҚИЯТ” гуруҳ тингловчилари ғалаба қозониб, ташкилотчилар томонидан эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Ғолибларни самимий муборакбод этиб, ушбу «Интеллектуал ўйин»да иштирок этган барча жамоаларига қизиқарли ўйин учун ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз!


22.02.2023 | 379