“Интеллектуал ўйин”нинг ғолиб жамоалари аниқланди
Маълумки 2023 йилнинг 7-апрель санасида Фермерлар мактаби 10-мавсум тингловчилари ўртасида “Интеллектуал ўйин”ларга старт берилган эди.
“Фермер мактаби”нинг ҳудудий мактабларида ўтказилган “Интеллектуал ўйин”нинг саралаш босқичи натижаларига кўра 5 та жамоа финал ўйинига йўлланмани қўлга киритдилар.
1. Ичон Қаъла – Нукус ҳудудий мактаби

2. СамФарм – Самарқанд ҳудудий мактаби

3. Агробизнесменлар – Термиз ҳудудий мактаби

4. Янги тон – Андижон ҳудудий мактаби

5. Шунқорлар – Тошкент ҳудудий мактаби

2023 йилнинг 15 апрель куни Тошкент шаҳрида бўлиб, ўтадиган финал ўйинида барча жамоаларга муваффақият ва зафарлар тилаб қоламиз!
13.04.2023 | 3415