Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Фермерлар мактабида байрамона тадбир бўлиб ўтди

Қишлоқ хўжалиги ходимлари куни муносабати билан Фермерлар мактабида байрамона тадбир бўлиб ўтди

“Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги ходимлари куни” муносабати билан Фермерлар мактабининг барча ҳудудий мактабларида яъни Андижон,  Самарқанд,  Нукус,  Термиз ва Тошкент ҳудудий Маркази биноларида байрамона кайфиятда тадбир бўлиб ўтди.  
Тадбирга Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Агробанк АТБ раҳбарияти,  Тошкент давлат аграр университети раҳбарияти ҳамда профессор-ўқитувчилари,  Илмий тадқиқот институтлар олимлари,  Рақамли иқтисодиёт ва агротехнологиялар университети вакиллари ҳамда мамлакатимизнинг барча ҳудудларидан аграр соҳа ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган амалиёт ҳамкорлари ва соҳа олимлари таклиф этилдилар. 
Тадбир давомида  соҳанинг жонкуярлари фахрийларига,  “Билимлар замини” ўқув курсларда тингловчиларга қишлоқ хўжалиги соҳасида энг сунгги замонавий инновацион билим ва кўникмалар шаклланишида сифатли таълим берган профессор-ўқитувчилар,  амалиёт ҳамкорлари,  "100 китоб" тўплами муаллифлари ҳамда фидокорона меҳнатлари билан қишлоқ хўжалиги соҳаси ривожи учун ўз ҳиссасини қўшиб келаётган соҳа мутахассислари ташаккурнома ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар. 

       


12.12.2022 | 215