Иқтидорли битирувчимиз ютуқлар муборак!

Иқтидорли битирувчимиз ютуқлар муборак!

“Фермер мактаби” МЧЖнинг “Ўсимликлар ҳимояси” Республика миқёсидаги 3 ойлик ўқув курси битирувчиси Холдаров Муҳаммадали Хуснидин ўғли  2022/2023 ўқув йили учун Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазири стипендиясига сазовор бўлди!
Холдаров Муҳаммадали ҳозирги кунда Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти магистранти.  У ўз устида тинмай ишлайдиган,  янгиликларга интилувчан хозирги кундаги ташаббускор ёшлар сарасига кириб,  Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Андижон вилояти «Келажак лидерлари» клуби аъзоси,  “ИнноWеек-2022” ҳудудий ғоялар инновацион кўргазмалар иштирокчиси,  ёшлар иттифоқи фаоли бўлиши билан бир қаторда турли илмий-ташкилий тадбирларда мунтазам иштирок этиб келмоқда.
Холдаров Муҳаммадали “Ўсимликларни ҳимоя қилишда инновацион СМАРТ АГРЕГАТ нинг самарадорлиги” мавзусида илмий-тадқиқот иши юзасидан изланишларни олиб бормоқда.  У турли Республика ва халқаро миқёсда 20 дан ортиқ илмий мақолаларини чоп этган.
Келажакда қишлоқ хўжалиги соҳасида олиб бораётган изланишларида  бунданда юқори чўққиларни забт этишини тилаб қоламиз.


15.02.2023 | 371