Пахта хом ашёси ишлаб чиқарувчилар фаолиятини қўллаб-қувватлаш бўйича муҳим чора-тадбирлар

Пахта хом ашёси етиштириладиган майдонларни суғориш учун сарфланадиган электр энергиясининг 50 фоизигача нархи қопланади.
2023-йил 26-январ куни Президентнинг “Пахта хом ашёси етиштирувчилар фаолиятини янада қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
Қарорга асосан:
- Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига ноқонуний аралашуви, уларнинг муассисларини йиғилишлар ва бошқа тадбирларга жалб этиши, фермерлар билан муносабатларига таъсир кўрсатиши қатъиян ман этилади?
- Пахта-тўқимачилик кластерларига қўшимча мажбуриятларни юклаш тақиқланади, тўрт томонлама шартномалар бўйича зиммасига олинган мажбуриятлар бундан мустасно.
- Ҳар йили 1-октабргача пахта-тўқимачилик кластерлари фермер хўжаликлари билан келгуси йил ҳосили учун пахта хом ашёси етиштириш бўйича фючерс шартномаларини тузади (2023-йил ҳосили учун – 2023-йил 1-февралгача)
Шунингдек, 2023-йилдан:
- хориждан олиб келинган ва республикада ишлаб чиқарилган лазерли ўрнатилувчи автоматлаштирилган йер режалаштириш мосламаларини харид қилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарувчилари ўз таннархининг 30 фоизини қоплайди?
- пахта хом ашёси етиштириладиган майдонларни насослар орқали суғориш учун сарфланадиган электр энергияси нархининг 50 фоизигача қопланади.
2025-йил 1-январгача олиб кириладиган айрим минерал ўғитлар учун божхона тўлови "нол" қийматда қўлланилади.
29.03.2023 | 1440