Самарқанд вилояти бўйлаб "АгроТрансформация" ҳамкорлигидаги лойиҳанинг сўнгги куни

Самарқанд вилояти бўйлаб "АгроТрансформация" ҳамкорлигидаги лойиҳанинг сўнгги куни

"Фермерлар мактаби" ва "Ёш фермерлар Кенгаши" билан ҳамкорликда  "АгроТрансформация" лойиҳаси юзасидан Самарқанд ҳудуди бўйлаб 2022 йил 19-23 декабрь саналарида “Маҳалладаги ёшларнинг аграр соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш” режа жадвалига мувофиқ очиқ суҳбатлар учрашувига старт берилган бўлиб,  бу жараён Самарқанд ҳудудининг барча туманларини қамраб олди. 
Бугун Иштихон туманида жойлашган Абу Али Ибн Сино номидаги тиббиёт техникумида бўлиб ўтаётган ҳамкорликдаги учрашувнинг сўнгги куни.  
Самарқанд вилоятидаги ёш фермерлар,  фермер аёллар ва қизиқувчи ёшлар,  соҳа мутахассислари томонидан ер олиш тартиби,  бизнес режа тузиш,  агробизнесда стратегик менежмент ҳамда замонавий деҳқончиликда маркетинг ва брендинг мавзулари юзасидан керекли билимларни олдилар.  Шу билан бирга келажакда агро соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиш,  шу соҳада ўз бизнесини очишга ахд қилган ёшлар учун “Фермерлар мактаби” ўқув курсларида ўқиб билим ва амалий кўникмаларини шакллантиришга замин,  имконият мавжудлигини англадилар.  
Бу ҳафта Самарқанд вилоятида меҳмон бўлган ҳамкорликдаги лойиҳа,  кутилмаган совғалар ҳамда янги билим ва имкониятларга бой бўлди.  Хар бир тумандаги очиқ учрашувдан сўнг,  “Фермерлар мактаби” томонидан семинарда фаол иштирок этган ёшларга “100 та китоб” тўплами ва эсдалик совғалари топширилди. 

 


23.12.2022 | 449