Сирдарё вилояти бўйлаб "АгроТрансформация" ҳамкорлигидаги лойиҳанинг сўнгги куни

Сирдарё вилояти бўйлаб "АгроТрансформация" ҳамкорлигидаги лойиҳанинг сўнгги куни

"Фермерлар мактаби",  "Ёш фермерлар Кенгаши" ва "Ёшлар ишлари агентлиги” билан ҳамкорлик янада қизиқарли ва мазмунли амалга оширилмоқда.  2023 йилнинг 16-18 январ саналарида "АгроТрансформация" лойиҳаси юзасидан Сирдарё вилояти бўйлаб “Маҳалладаги ёшларнинг аграр соҳадаги билим ва кўникмаларини ошириш” лойиҳа доирасида режа жадвалига мувофиқ очиқ суҳбатлар учрашувига старт берилган бўлиб,  вилоятнинг 8 та туманларидан ёшларни қамраб олган семинарларимиз якунланди. 

1000 га яқин ёшларни қамраб олган семинарларни агробизнесда улкан тажрибага эга мутахассислар олиб борди.  Семинарларда ёшлар билан соҳада трендда бўлган бизнес ғоялар мулоҳаза қилинди ва ўрганилди.  Ўз фикрлари билан бўлишишни истаган ёшлар билан видеолавҳалар тайёрланди.  Шу билан бирга келажакда агро соҳа ривожига ўз ҳиссасини қўшиш,  шу соҳада ўз бизнесини очишга ахд қилган ёшлар учун “Фермерлар мактаби” ўқув курсларида ўқиб билим ва амалий кўникмаларини шакллантиришга замин,  имконият мавжудлигини англадилар.  Сирдарё вилоятида меҳмон бўлган ҳамкорликдаги лойиҳа,  кутилмаган совғалар ҳамда янги билим ва имкониятларга бой бўлди.  Хар бир тумандаги очиқ учрашувдан сўнг,  “Фермерлар мактаби” томонидан семинарда фаол иштирок этган ёшларга “100 та китоб” тўплами ва эсдалик совғалари топширилди.



20.01.2023 | 457