Сурхондарёда "АгроТрансформация" лойиҳаси ўз ишини бошлади

Сурхондарёда "АгроТрансформация" лойиҳаси ўз ишини бошлади

Хабар қилганимиздек,  Сурхондарёда "АгроТрансформация" лойиҳаси ўз ишини бошлади.  Лойиҳанинг биринчи кунида вилоятнинг Денов,  Олтинсой,  Узун ҳамда Сариосиё туманларидаги 150 нафардан ортиқ ёшлар иштирок этишди. 
Лойиҳада соҳа мутахассислари томонидан ер олиш тартиби ва бизнес режа тузиш,  агробизнесда стратегик менежмент ҳамда замонавий деҳқончиликда маркетинг ва брендинг мавзуларида интенсив семинарлар ўтказилиб,  Фермерлар мактаби томонидан иштирокчиларимизга совғалар берилди. 
Бугун соат 10: 00 Қумқорғон туманида семинаримиз бўлиб ўтиши режалаштирилган. 



15.02.2023 | 377