Термиз ҳудудий “Фермерлар мактаби” ўқув курси битирувчиси Маматов Равшан Рахмонжоновичнинг ҳозирги кундаги фаолияти ҳақида
Термиз худудий “Фермерлар мактаби” 3-мавсум битирувчиси Олтин сертификат соҳиби Маматов Равшан Рахмонжонович Қашқадарё вилояти Нишон тумани Пахтазор МФЙда истиқомат қилади. Ҳозирги вақтда қахрамонимиз “Олмос занжири” МЧЖ таъсисчиси ва рахбари сифатида фаолият юритиб келмоқда.
У ўзининг иш фаолияти жараёнида 40 сотих майдонда 500 дона майер (мир) навли экспорт боб лимон кўчатлари экди. Маматов Равшан Рахмонжонович тажрибали тадбиркор бўлиб у ҳар бир ердан унумли ва самарали фойдаланишни йўлга қўйган. Лимон кўчатлари оралиқ эгатлар орасига 2500 дона помидор Руннер Ф1 дурагайи ва бодиринг етиштиришни йўлга қўйган. Шу билан бирга қишки-бахорги мавсумда 10000 дона помидор Бурон Ф1 дурагайи экиш режалаштирган.
Ушбу лойиха 2022 йил 9 март санасидан амалга ошириш бошланган.
22.12.2022 | 476