Ўзбекистонлик олимлар аччиқ қалампирнинг янги навини яратишди

Ўзбекистонлик олимлар аччиқ қалампирнинг янги навини яратишди

Ўзбекистонда селексионер олимлар “Шарқ марвариди” деб номланган аччиқ қалампир навини яратишга муваффақ бўлди. 
Бу нав маҳаллий тупроқ-иқлим шароитида етиштиришга мос келади ва иссиқхонада етиштириладиган биринчи маҳаллий нав ҳисобланади.  "Шарқ марваридининг" кўриниши бошқа қалампирлардан деярли фарқ қилмайди.  Бир дона бутадан 45-50 тагача мева олинади. “Шарқ марвариди” нави гектарига 24-25, 5 тонна ҳосил беради. У унумдор тупроққа талабчан ва вирусли касалликларга чидамли.  Бу қалампирни йилнинг исталган вақтида етиштириш мумкин.


08.03.2023 | 1317